• 12 003 сўм
    13.09
  • 13 987 сўм
    12.86
  • 157 сўм
    -1.27
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 003 сўм
    13.09
  • 13 987 сўм
    12.86
  • 157 сўм
    -1.27
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 14:24

Тошкентда хусусий клиникада вафот этган эркак бўйича клиника шифокорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Терговда берилган алоҳида топшириққа асосан Олмазор тумани СЭО ва ЖСХ бўлими томонидан хусусий клиника фаолияти 6 декабрдан расман тўхтатилган.

493
0
UzNews.uz

Бугун, 9 декабрь куни Тошкентдаги хусусий клиникада бурнини операция қилдирган 31 ёшли эркак вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. UzNews.uz сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, Чилонзор туманида яшаган 1994 йилда туғилган фуқаро Х.Д. шу йилнинг 12 ноябрь куни Олмазор туманида жойлашган хусусий клиникага "чап томонлама бурун кистоз гаймарити, ўнг томонлама ўрта бурун чиғаноғи кўндхо буллёзи вазаматор ринит" ташхиси билан мурожаат қилиб, ушбу клиника шифокорлари томонидан жарроҳлик амалиёти ўташ жараёнида соат 12:20 ларда пульс кўрсаткичлари йўқолиб, юрак фаолияти тўсатдан тўхтаб қолиши натижасида биологик ўлим ҳолати юз берган.

РСТЭИАМ Тошкент шаҳар филиали Морфология бўлимининг 2025 13 ноябрдаги 1250-сонли дастлабки маълумотномасига кўра, фуқаро Х.Д.нинг ўлимига "Ўткир коронар ўлим, ўткир анафилактик шок сабаб бўлганлиги" кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида 12 ноябрь куни Судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Олмазор туман прокуратураси томонидан хусусий клиника шифокорларига нисбатан 29 ноябрь куни ЖКнинг 116-моддаси 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, дастлабки терговда берилган алоҳида топшириққа асосан Олмазор тумани СЭО ва ЖСХ бўлими томонидан хусусий клиника фаолияти 14-03/28-сонли қарорга асосан жорий йилнинг 6 декабрь кунидан бошлаб расман тўхтатилган. Ҳозирда, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

493
0

Изоҳ