• 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт 6 декабр 00:32

Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги рақиблари маълум бўлди

Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия Ўзбекистонга қарши ўйнайдиган бўлди.

383
0
UzNews.uz

Бугун, 5 декабрь куни АҚШ пойтахти Вашингтонда жойлашган "The Kennedy Center" мажмуасида тўрт йилда бир маротаба ўтказиладиган ЖЧ-2026 мусобақасининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу қуръа ташлаш маросимида Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбкеистон МТЖ "K" гуруҳида Португалия, Колумбия терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди. Учинчи жамоа эса Конго, Ямайка ёки Янги Каледония терма жамоаларидан бири бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига 11 июнь куни старт берилса, ёпилиш ва финал ўйини 19 июль куни бўлиб ўтади.

Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳдаги илк учрашувини 2026 йилнинг 17 июнь куни Колумбия терма жамоасига қарши баҳс билан мундиалдаги юришини бошлайди.

Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия терма жамоасига қарши гуруҳдаги иккинчи ўйин эса 23 июнь куни бўлиб ўтади. Гуруҳдаги сўнгги тур эса 27 июнь куни ўтказилади.

383
0

Изоҳ