Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир эркак қўшнилари билан тортишиб, улардан бирини ҳақоратлагани акс этган видео тарқалди. Видеодаги изоҳда айтилишича, эркакнинг Ҳасан ва Ҳусан ўғиллари автомобилни бир неча бор ҳужжатларсиз бошқарган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, улар маҳалла ичида ҳам юқори тезликда ҳаракатланган.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса юзасидан маълумот берди. Унга кўра, 7 март куни соат 21:00 атрофида қўшни фуқаро ушбу ҳолатни тинч йўл билан муҳокама қилиш ва болаларга танбеҳ беришни сўраш мақсадида Азизовнинг уйи олдига келган. Бироқ фарзандларини тўхтатиш ўрнига ота уларни ҳимоя қилишни танлаган. Гувоҳларнинг айтишича, у қўшни аёлни ҳақорат қилиб, баланд овозда бақирган ва маҳалла аҳолисининг тинчлигини бузган.
Маҳалладаги жанжал юзасидан 102 рақамига мурожаат қилинган. Воқеа жойига етиб келган ички ишлар ходимлари томонларни бўлимга олиб бориб, ҳолат бўйича суриштирув ҳаракатларини амалга оширганлар.
Жорий йилнинг 8 март кунидаги суд қарорига кўра, 1981 йилда туғилган фуқаро Нозим Азизовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Изоҳ