• 11 912 сўм
    31.45
  • 13 873 сўм
    78.21
  • 153 сўм
    0.11
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 912 сўм
    31.45
  • 13 873 сўм
    78.21
  • 153 сўм
    0.11
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:57

Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Ҳокимга вилоятни ривожлантириш бўйича режаларни амалга ошириш, экспортни 500 миллион долларга етказиш ва 185 минг кишининг бандлигини таъминлаш бўйича фаол ишлаш топширилди.

103
0
president.uz

Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг Шавкат Мирзиёев иштирок этган сессиясида вилоят ҳокимини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Президент шу йил январдан буён вилоят ҳокими вазифасини бажариб келаётган Эркинжон Турдимов номзодини тавсия этди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра, Эркинжон Турдимов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Ҳокимга Сирдарё вилоятини ривожлантириш, аҳоли ҳаётини яхшилаш, вилоятни илғор ҳудудлардан бирига айлантириш бўйича режаларни амалга оширишда фаоллик кўрсатиш топширилди.

Келгуси йилда вилоятга жами 3 миллиард доллар инвестиция олиб келиб, экспортни 500 миллион долларга етказиш ва 185 минг аҳоли бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.

103
0

Изоҳ