• 11 941 сўм
    38.65
  • 13 814 сўм
    34.01
  • 153 сўм
    0.5
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 941 сўм
    38.65
  • 13 814 сўм
    34.01
  • 153 сўм
    0.5
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Бугун, 10:35

Тошкентда Onix ҳайдовчиси уриб юборган пиёда вафот этди — видео

Onix ҳайдовчиси ҳаракат вақтида руль бошқарувини йўқотиб, пиёдани ҳамда Nexia-3 ва Cobalt автомашиналарини ҳам уриб юборган.

237
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни соат 11:10 атрофида Юнусобод тумани Абдулла Қодирий кўчасида ҳайдовчи 1994 йилда туғилган Onix автомашинаси ҳайдовчиси ҳаракат вақтида руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг четки қисмида тўхтаб турган пиёдани уриб юборган. Тўқнашувдан сўнг Onix ҳайдовчиси ўнг қаторда тўхтаб турган Nexia-3 ва Cobalt автомашиналари билан ҳам тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

ЙТҲ натижасида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

237
0

Изоҳ