• 11 896 сўм
    -45.38
  • 13 826 сўм
    11.73
  • 153 сўм
    0.3
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 896 сўм
    -45.38
  • 13 826 сўм
    11.73
  • 153 сўм
    0.3
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Об-ҳаво Кеча, 18:26

Қишнинг биринчи ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Ўзгидромет декабрь ойида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маъумот берди.

336
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 1-3 декабрда республика бўйича қиш фаслининг боши учун бироз илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундуз кунлари 12-15 даража илиқ бўлади. 

4-5 декабрда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳарорат 3-6 даражагача пасаяди.

6-7 декабрда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди ва ҳарорат 12-15 даража илиққача кўтарилади.

Кейинчалик ойнинг охиригача ҳарорат кечалари 0-5 даража илиқдан 2-7 даража совуққача, кундуз кунлари 10-15 даража илиқдан 0-5 даража илиққача ўзгариб туради.

Ҳарорат тартиби бўйича декабрь ойи ўртача иқлим меъёридан 1-1,5 даража юқори бўлиши кутилмоқда.

Ойнинг айрим кунларида (2-4 кун) ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат кечалари 2-7 даража совуқдан 0-5 даража илиққача, кундуз кунлари 2-7 даража илиқдан 10-15 илиққача ўзгариб туради.

336
0

Изоҳ