• 12 136 сўм
    -22.37
  • 14 068 сўм
    -98.88
  • 153 сўм
    -0.58
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 136 сўм
    -22.37
  • 14 068 сўм
    -98.88
  • 153 сўм
    -0.58
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 3 декабр 2025

Тошкентда лифтда бегона қизга шилқимлик қилган 18 яшар йигит қамалди

Йигит қизга инглиз тилида гапира олишини сўраб, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этганлиги аниқланган.

600
0
UzNews.uz

Суд ҳужжатларига кўра, 18 ёшли М.Қ. 2025 йил 30 ноябрь куни соат 01:10 ларда Тошкент шаҳар Сирғали тумани “Нўғойқўрғон” МФЙ 61-уйнинг лифт қисмида фуқаро М.К.га (аёл) “инглиз тилида” гаплашоласанми деб сўраган. М.К. унга “йўқ” деб жавоб берганига қарамасдан, уни таъқиб қилиб, унга нисбатан шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этганлиги аниқланган.

Суд қарори билан М.Қ. МЖтКнинг 41-1-моддасининг (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисми билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси билан жазоланди.

600
0

Изоҳ