• 11 912 сўм
    31.45
  • 13 873 сўм
    78.21
  • 153 сўм
    0.11
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 912 сўм
    31.45
  • 13 873 сўм
    78.21
  • 153 сўм
    0.11
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:05

Пойтахт ҳокими "пробка"ни 30–40% га камайтириш йўли ҳақида маълумот берди

Шавкат Умурзаковнинг айтишича, янги тизим ҳайдовчиларга йўл таъмирлаш ишлари ҳақида олдиндан хабар бериш, альтернатив йўлларини таклиф қилиш ва рақамли ечимлар орқали транспорт бошқаруви жараёнини шаффофлаштириш имконини яратади.

98
0
UzNews.uz

Тошкент ҳокими Шавкат Умурзаков Тошкентдаги тирбандликларни камайтириш ва уларнинг экологияга салбий таъсирини йўқотиш бўйича қандай чоралар кўрилишини тушунтирди.

Ҳокимнинг таъкидлашича, Тошкентда ҳар йили шаҳар ривожланиши билан бирга транспорт воситалари сони ҳам ортиб бормоқда. Агар йўллар 400 минг машинага мўлжалланган бўлса, бугунги кунда шаҳар кўчаларида 1 миллиондан ортиқ автомобиллар ҳаракатланмоқда.

Шунингдек, у бугунги кунда йўллар бошқаруви олти турли соҳа вакиллари орасида тақсимланганини, шунингдек, коммунал инфратузилма ёки бошқа ишлар учун яна олти ташкилот таъсирини ўтказишини айтди. Ягона бошқарув маркази ва йўл инфратузилмаси ривожланишининг аниқ стратегиасининг йўқлиги тирбандликка сабаб бўлмоқда.

Қолаверса, амалдаги муаммоларга асосан, хориж тажрибаси (Сеул, Шенчжэнь, Дубай ва Москва) ўрганиб, комплекс ечим тайёрланди.

Халқаро тажриба кўрсатишича, ҳар бир мегаполисда йўл ҳаракатини бошқариш маркази яратилган бўлиши керак, ва унга барча асосий вазифалар топширилади. Бундай марказ тузилганидан кейин биринчи қадам Тошкентнинг йўллари учун мастер-план ишлаб чиқиш бўлади. Унда барча турдаги йўловчилар, яъни оммавий транспорт, микромобиллик, юк ва енгил автомашиналар ҳаракати ҳисобга олиниши керак.

«Масалан, қайси кўчалардан ва қайси вақтда юк машиналари ҳаракат қилиши мумкинлиги аниқ белгиланиши керак. Ёки микромобилликка келсак, ҳозирда одамлар самокат ёки велосипедда фақат 5 километргача боришлари мумкин, кейин ҳаракат тўхтайди, ва у керакли жойга бора олмайди. Бу масалаларни ҳисоблаш ва режалаштириш зарур.

Шахсий трансопрт орқали йўлга чиқиш учун ҳар бир фуқаро, турист ёки шаҳар меҳмонига керакли жойга тез етиб бориш имконини яратиш учун махсус дастур ишлаб чиқилади. Агар йўл таъмирга ёпилса, дастур олдиндан хабар беради ва альтернатив йўлни таклиф қилади.

Албатта, рақамлаштиришсиз бу имкониятлар амалга оширилиши мумкин эмас. Биз рақамлаштириш вазирлиги билан ишни бошлаганмиз. Мастер-план асосида барча муаммолар аниқлангач, рақамли ечимлар ва назорат механизмлари жорий этилади. Бу жараёнлар шаффоф ва тезкор бўлишини таъминлайди», — деди хоким.

Агар марказ ташкил этилиб, ўз вазифаларини бажара бошласа, йўллардаги пробкалар 30–40% га камаяди.

"Мен ишонаманки, бу ўзгаришлар нафақат транбликлар камайтиришга, балки иккинчи катта муаммомиз — экологик муаммога ҳам ечим бўлади. Автомобиллардан чиқадиган заҳарли моддалар ва чакиш даражаси 15% га қисқариши мумкин», — деди хоким.

Эслатиб ўтамиз, илгари президент Тошкентда интеллектуал транспорт тизимини жорий қилишни мақуллаган эди ва бу йилдан бошлаб ушбу лойиҳа ишга туширилади. Яратилган марказ камералар, GPS қурилмалари орқали маълумотлар тўплайди, трандликлар прогноз қилади, светофор фазаларини автоматик равишда ўзгартиради ва ҳаракатни оптимизация қилади.

98
0

Изоҳ