• 11 915 сўм
    3.74
  • 13 735 сўм
    -49.29
  • 148 сўм
    0.78
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 915 сўм
    3.74
  • 13 735 сўм
    -49.29
  • 148 сўм
    0.78
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 19:23

Ўзбек, қирғиз, тожик, туркман ва қозоқ дипломлари ўзаро тан олинадими?

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан маълумот берди.

204
0
gov.uz

Ижтимоий тармоқларда эндиликда Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари томонидан берилган таълим тўғрисидаги дипломлари ушбу давлатлар ҳудудида тўғридан-тўғри тан олиниши ҳақида тасдиқланмаган маълумотлар эълон қилинмоқда.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Ўзбекистонда хорижий давлатларда берилган дипломларни тан олиш Ўзбекистоннинг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақида”ги Низом талаблари асосида амалга оширилади.

Мазкур Низом билан Ўзбекистон ҳудудида тўғридан тўғри тан олинадиган хорижий давлатлар томонидан берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатлар тоифалари белгиланган.

Таъкидлаш керакки, юқорида келтирилган маълумотлар асоссиз бўлиб, бугунги кунда Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қозоғистон дипломларини ўзаро тан олиш бўйича халқаро шартнома мавжуд эмас. Мазкур давлатларда хорижий давлатлар томонидан берилган таълим олганлик ҳақидаги дипломларни тан олиш уларнинг миллий қонунчилигида белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.

204
0

Изоҳ