19 ноябрь куни АҚШ Молия вазирлигига қарашли Ташқи активлар назорати бошқармаси (OFAC) Австралия ва Буюк Британия билан ҳамкорликда киритилган санкциялар миқёсини кенгайтиришини эълон қилди.
Рўйхатга Тошкентда рўйхатдан ўтган ўзбек компанияси Datavice ҳам киритилди. Компания ҳужжатларда Aeza Group LLC билан боғлиқ сифатида кўрсатилган.
Маълумотларига кўра, Aeza Group хостинг хизматларини турли хил жиноятчиларга, жумладан, программалар ва зарарли дастурий таъминот яратувчиларга тақдим этган.
Шунингдек, янги SDN рўйхатга Россия, Буюк Британия ва Сербиядан бўлган бир нечта россиялик жисмоний шахслар ва компаниялар ҳам киритилган. Улар OFAC ҳисоботларида мазкур кибер инфратузилма билан боғлиқ бўлиб кўрсатилган.
Изоҳ