Олий даражадаги музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов Қўшма баёнотни имзоладилар.
Давлат раҳбарлари ҳузурида қуйидаги ҳужжатлар ҳам алмашилди:
- Ўзбекистон-Туркманистон чегараолди савдо зонаси фаолияти тўғрисида шартнома;
- Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фанлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисида битим;
- Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга қўшимча киритиш тўғрисида баённома;
- Халқаро автомобилда йўловчи ва юк ташиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга қўшимча киритиш тўғрисида баённома;
- Адлия вазирликлари ўртасида 2026-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
- 2026-2027 йилларга мўлжалланган маданият соҳасидаги ҳамкорлик дастури;
- Нефть маҳсулотлари ва суюқ кимёвий юкларни ташиш мақсадида темир йўл вагонларини етказиб бериш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
- Биологик хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича ўзаро англашув меморандуми;
- Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлигининг Халқаро муносабатлар институти ўртасида Ўзбекистон-Туркманистон эксперт кенгашини таъсис этиш тўғрисида меморандум;
- Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти билан Туркманистон Давлат, ҳуқуқ ва демократия институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
- 2026-2030 йилларда ўрмон хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси";
- Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари билан Лебап вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги билан Ахал вилояти ҳокимлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан Тошҳовуз вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида битимлар.
Изоҳ