• 12 176 сўм
    -4.28
  • 14 152 сўм
    12.08
  • 155 сўм
    -1.65
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 176 сўм
    -4.28
  • 14 152 сўм
    12.08
  • 155 сўм
    -1.65
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт Кеча, 15:03

Оксана Чусовитина спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги босқичининг финал босқичига чиқди

Ўзбекистонлик афсонавий спортчи квалификацияда 13.049 балл билан учинчи поғонани эгаллади. Мазкур йўналишдаги финал 7 март санасига белгиланган.

1876
0
МОҚ

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг дастлабки саралаш баҳслари ортда қолди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина таяниб сакраш дастурида финал йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонлик афсонавий спортчи квалификацияда 13.049 балл билан учинчи поғонани эгаллади. Мазкур йўналишдаги финал 7 март санасига белгиланган. Шунингдек, у бугун тўсиндаги машқ дастурида ҳам саралаш босқичида қатнашади.

Эркаклар баҳсларидан Абдулазиз Мирвалиев ва Ҳумоюн Исмоилов эркин машқ, Расулжон Абдураҳимов эса параллел брусдаги машқда иштирок этишди. Бироқ улар тўплаган балл финал учун етарли бўлмади.

1876
0

Изоҳ