• 11 990 сўм
    -24.94
  • 13 866 сўм
    -33.64
  • 148 сўм
    -0.76
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 990 сўм
    -24.94
  • 13 866 сўм
    -33.64
  • 148 сўм
    -0.76
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:19

Тошкентда 57 ёшли эркак ер ости йўлида бегона аёлни қучоқлаб, шимини ечмоқчи бўлди

Суд мазкур эркакка 5 сутка қамоқ жазоси тайинлади.

361
0
UzNews.uz

Суд ҳужжатларига кўра, 2025 йил 9 ноябрь куни ҳуқуқбузар В.М. Юнусобод туманида жойлашган ер ости пиёдалар ўтиш жойида, спиртли ичимликдан маст ҳолатда А.А.ни бел қисмидан ушлаб, унга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган.

Суд мажлисида В.М. айбига иқрорлик билдирмасдан, воқеа куни у томонидан А.А.га нисбатан ҳеч қандай шаҳвоний шилқимлик қилмаганлигини, ИИО ходимлари томонидан унга ноқонуний айблов қўйишганлигини билдирган.

Жабрланувчи эса у ер ости пиёдалар ўтиш жойидан ўтиб кетаётган вақтида В.М. у томонга келиб, гўёки шимини ечмоқчи бўлиб, унга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилганлигини ва унинг ёнига келиб, бел қисмидан ушлаб олганлигини айтган.

Суд қарорига кўра, В.М. МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

361
0

Изоҳ