• БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт 11 ноябр 2025

ЖЧ U-17: Ўзбекистон 1/16 финал йўлланмасини қўлга киритди

Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Панамани йирик ҳисобда мағлуб этди.

639
0
ЎФА

Бугун, 11 ноябрь куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси J гуруҳидаги сўнгги тур учрашувини ўтказди. 

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Панама терма жамоасига қарши ўйинда йрик 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва мундиалнинг 1/16 финал босқичига йўл олди.

Ушбу учрашувда киритилган голларга Абубакир Шукуруллаев, Садриддин Ҳасанов, Сайфиддин Содиқов, Жамшидбек Рустамов, Асилбек Алиев, Абдусамад Саидов муаллифлик қилишди.

639
0

Изоҳ