• 12 023 сўм
    52.25
  • 13 843 сўм
    94.88
  • 148 сўм
    0.55
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 023 сўм
    52.25
  • 13 843 сўм
    94.88
  • 148 сўм
    0.55
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 20:15

Green Card учун ариза топшириш бошландими?

АҚШ Давлат департаменти ижтимой тармоқларда тарқалган турли хил хабарларга ишонмасликка чақирмоқда.

195
0
chidoluelaw.com

АҚШда доимий яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи Green Card лотареяси ҳар йили анъанавий тарзда октябрь ойи бошида очилар эди. Бу йил мазкур лотареяга ариза бериш бошлангани АҚШ Давлат департаменти томонидан расмий равишда эълон қилинмади. Аммо, ижтимой тармоқларда ариза бериш 4 ноябрдан бошлангани ҳақида турли хил хабарлар тарқалди.

АҚШ Давлат департаментининг хабар беришича, DV-2027 дастури бўйича расмий рўйхатдан ўтиш санаси ва жараён ҳақидаги маълумотлар фақат АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинади. 

Diversity Visa (DV) дастурига оид рўйхатдан ўтиш жараёнига бир қатор янги ўзгаришлар жорий этилмоқда.

Маълумотга кўра, DV-2027 дастури учун аризаларни қабул қилиш бошланиш санаси ва танлов натижалари эълон қилинадиган кун яқин вақт ичида алоҳида хабар қилинади.

Шу билан бирга, мазкур ўзгаришлар DV-2027 дастури бўйича танланган фуқароларнинг виза аризаси топшириш муддатига таъсир қилмайди. Бу муддат аввалгидек қолади — 2026 йил 1 октябрдан 2027 йил 30 сентябргача.

195
0

Изоҳ