Жорий йилнинг август ойида Сирдарёда икки 18 ёшли йигит, Cobalt'га йўловчи сифатида ўтириб, ҳайдовчи йўлда тўхтаган вақтида Cobalt'ни олиб қочгани ва уни тўхтатмоқчи бўлган ИИО ходимини пичоқлагани ҳақида хабар бергандик.
Ушбу йигитларга нисбатан суд ҳукми ўқилган. Бу ҳақда "Замон" информацион дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, улар ИИО ходимини жароҳатлаб, унинг машинасини ҳам олиб қочиб кетган вақтида Оҳангаронда ЙПХ ходими тўхтатган, аммо улар машинани ходим устига ҳайдаб, у ердан ҳам қочиб кетишган.
ЖБ Бўка тумани суди ҳукми билан жиноятчилардан бири Жиноят кодексининг 25-, 97- ва 267-моддалари билан 9 йил 6 ой, иккинчиси эса шу моддалар билан 15 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Изоҳ