• 11 972 сўм
    -32.75
  • 13 786 сўм
    -112.14
  • 148 сўм
    -0.77
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 972 сўм
    -32.75
  • 13 786 сўм
    -112.14
  • 148 сўм
    -0.77
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 13:06

Ўзбекистонда 9 ой ичида 1303 киши ЙТҲ қурбони бўлди

Ушбу даврда жами 5895 та ЙТҲ қайд этилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,8 фоизга камдир.

275
0
Архив фото

Ўзбекистонда январь-сентябрь ойларида 5895 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида маълум қилинди.

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов берган маълумотга кўра, 2024 йилнинг шу даврига нисбатан йўл-транспорт ҳодисалари сони 3,8 фоизга ёки 232 тага камайган.

Шунингдек, ЙТҲлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1368 нафардан 1303 нафарга (4,8 фоизга) ва жароҳатланганлар сони 4759 нафардан 4592 нафарга (3,5 фоизга) камайган.

Пиёдалар иштирокидаги ЙТҲлар сони 2855 тадан 2689 тага (5,8 фоизга) камайди.

275
0

Изоҳ