• 11 972 сўм
    -32.75
  • 13 786 сўм
    -112.14
  • 148 сўм
    -0.77
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 972 сўм
    -32.75
  • 13 786 сўм
    -112.14
  • 148 сўм
    -0.77
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 16:17

Ўзбекистонда қўпол қоидабузарликларга йўл қўйган 464 та АЁҚШ вақтинча ёпилди

Текширув давомида республика бўйлаб автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида 46,7 мингта қоидабузарлик аниқланиб, уларнинг бир қисми вақтинча тўхтатилган.

239
0
UzNews.uz

Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан республикадаги мавжуд барча ёқилғи (суюлтирилган, сиқилган газ, бензин ва дизель ёқилғиси) қабул қилиш, сақлаш ва сотиш объектлари ҳамда чакана ёқилғи қуйиш шохобчалари хатловдан ўтказилди.

Хатлов ёнғинларнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида ўтказилди.

Унинг натижаларига кўра, 6 196 та ёқилғи қуйиш шохобчасида 46 737 та қоидабузарлик аниқланган. Хусусан:

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси - 2 118 та;

• Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан - 7 949 та қоидабузарлик;

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан - 25 341 та қоидабузарлик;

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги - 3 354 та қоидабузарлик;

• Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзенергоинспексия) - 7 875 та қоидабузарлик.

Жами 7 166 та қоидабузарлик бартараф этилиб, қўпол қоидабузарликларга йўл қўйган 464 та станция фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Аввалроқ, "Ўзенергоинспексия" одамлар ҳаётига хавф солувчи АЁҚШларни хавфсиз ҳудудларга кўчириш, 5 йилдан ортиқ ишлатилган ёки тайёрланиш муддати белгиланмаган босимли резервуарларни олиб кириш ва улардан фойдаланишни тақиқлашни таклиф қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

239
0

Изоҳ