Шохрух Болтаев Навоий вилоятининг Кармана тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунгача у туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Элёрбек Абдураҳмонов Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Бунгача у Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб борган.
Садриддин Шоқосимов Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у Оҳангарон тумани ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган.
Анвар Болиев Самарқанд вилоятининг Нарпай тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунгача у туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Алишер Рашидов Навоий вилоятининг Навбаҳор тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у Навоий вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Соҳиб Исломов Жиззах вилоятининг Фориш тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у “Қишлоқ хўжалигида юқори технологиялар агротехнопарки махсус саноат зонаси дирекцияси” МЧЖ директори лавозимида фаолият юритиб келган.
Изоҳ