• 12 025 сўм
    34.69
  • 13 970 сўм
    10.32
  • 149 сўм
    -1.35
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 025 сўм
    34.69
  • 13 970 сўм
    10.32
  • 149 сўм
    -1.35
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 18:02

Ижарага берувчи 24 кв. метр майдонга эга квартирага 35 нафар талабани "жойлаштирди"

Ҳар бир ижарачига ўртача белгиланган 16 кв. метр ўрнига 1 кв. метрдан кам турар жой майдони тўғри келади.

347
0
UzNews.uz

Солиқ қўмитаси кўчмас мулк ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш амалга ошириладиган E-ijara хизматини таҳлил қилиш чоғида қоидабузарлик ҳолатини аниқлади.

Маълум бўлишича, ижарага берувчи икки нафар талаба билан ижара шартномасини расмийлаштирган ва улар ижарага олган уй-жойнинг майдони ойига 1,5 млн сўм тўлаш шарти билан атиги 0,5 кв.м эканлигини кўрсатган.

Бундан ташқари, ушбу хонадонда яна 33 нафар талаба рўйхатдан ўтган бўлиб, ҳар бир ижарага олувчига ўртача 0,7 квадрат метрдан уй-жой майдони тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Уй-жой кодексига мувофиқ уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси бир киши учун 16 квадрат метрдан кам бўлмаган, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса - йигирма уч квадрат метрдан кам бўлмаган майдонни ташкил этади.

347
0

Изоҳ