• 12 025 сўм
    34.69
  • 13 970 сўм
    10.32
  • 149 сўм
    -1.35
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 025 сўм
    34.69
  • 13 970 сўм
    10.32
  • 149 сўм
    -1.35
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:10

Тошкентдаги спорт залда ишловчи аёлга жинсий алоқа қилишни таклиф қилган эркак қамалди

Эркак аёлга номақбул бўлган шилқимлик қилган ва жинсий алоқа қилишдан ташқари у билан бирга яшашни ҳам таклиф қилган.

415
0
UzNews.uz

Кеча, 30 октябрь куни, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида МЖтКнинг 183-194-моддаси 1-қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилган З.А.га нисбатан иш кўриб чиқилди.

Унга кўра, З.А. Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Лабзак МФЙда жойлашган "Chekhov" номли спорт залида ушбу спорт зали иш бошқарувчиси А.А. билан танишиб, А.А.га номақбул бўлган шилқимлик қилиб, у билан бирга яшашни ва уни жинсий алоқа қилишни таклиф қилиб, шаҳвоний шилқимлик қилган.

А.А.нинг аризаси юзасидан ИИО ФМБ ходимлари З.А.дан тушунтириш бериш сўралганда З.А. ИИБ биносидан қочиб кетиб, ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаган.

Аниқланган ҳолатларга кўра, З.А. А.А.га нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, тегинишда, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этган.

Суд ҳукмига кўра, З.А. МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилди ва 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек, МЖтКнинг 194-моддаси 1-қисми билан БҲМнинг 5 баравари миқдорида (2 060 000 сўм) жарима жазоси тайинланди.

415
0

Изоҳ