Баъзан маҳсулот ёки тайёр таомни етказиб бериш «эртага» ёки «бир соатдан сўнг» эмас, балки айнан ҳозир керак бўлади. Масалан, эрталабки қаҳва тугаб қолганда ёки дўстлар тўсатдан меҳмонга келишни режалаштирганда.
Ана шундай вазиятлар Yandex Lavka жамоасини етказиб беришни 15 дақиқадан бошланадиган хизмат яратишга илҳомлантирган. Компания Тошкентдаги дарксторлардан бирида барчаси қандай ташкил этилганини кўрсатди.
Ҳаммаси қаердан бошланади?
Ташқаридан оддий бинодек кўринади, аммо ичида — замонавий, тўхтовсиз ишлайдиган логистика тизими. Ҳар бир даркстор аҳоли яшайдиган ҳудудда жойлашган — бу курьер йўлини минимал даражагача қисқартиради. Ҳозир пойтахтда шундай 10 та нуқта фаолият юритмоқда.
Буюртма қандай қилиб йиғувчи қўлига етади?
Сиз илова орқали маҳсулотларни танлайсиз ва «Буюртма бериш» тугмасини босасиз. Шу заҳоти буюртма йиғувчилар терминалида пайдо бўлади. Жараён деярли бир неча сония ичида амалга ошади:
• буюртмани йиғиш — 2 дақиқадан кам вақт олади;
• маҳсулотлар қопларга жойланади;
• тайёр пакет қабул нуқтасига топширилади.
Йиғувчилар ҳар бир стеллаж ва артикулни ёддан билади — иш жараёни уларнинг тез ва хатосиз ҳаракатланиши учун махсус ташкил этилган.
Тезлик — ҳар бир деталда
Даркстор ичида ҳамма нарса одатий дўкондан фарқ қилади:
• энг талаб юқори маҳсулотлар — чиқишга яқин жойлашган;
• оғир ва йирик товарлар — қулай масофада;
• нарх белгиларининг ўрнида — QR-кодлар.
Шу туфайли йиғиш жараёнида ҳеч қандай тўхташ ёки кечикиш бўлмайди.
Пакет тайёр бўлиши билан алгоритм энг яқин курьерни танлайди ва мижоз эшигигача энг тез йўлни белгилайди.
«Биз логистикани шундай қурганмизки, буюртма фойдаланувчига айнан унга керак бўлган вақтда етиб борсин. Бунинг учун ҳар бир нарса муҳим: маҳсулот қаерда туради, буюртма қай даражада тез йиғилади ва курьер қайси йўлни танлайди», — дейди Yandex Lavka нинг Ўзбекистондаги операцион директори.
Сифат доимий назоратда
Дарксторга фақат тиббий кўрикдан ўтган ходимлар кира олади — санитария қоидалари бу ерда қатъий.
Тизим ҳар сменада икки марта текшириш учун маҳсулотлар рўйхатини шакллантиради.
Санаси яқин маҳсулотлар ҳам алгоритм, ҳам ходимлар томонидан назорат қилинади, тез бузиладиган озиқ-овқатлар эса қўшимча кўрикдан ўтади.
Курьерлар маҳсулот сақланадиган ҳудудга кирмайди — буюртмани фақат сифат текширувидан сўнг қабул қилади.
Қайноққина — кутмасдан
Ҳар бир дарксторда сўнгги вақтларда катта талабга эга бўлган ошхона модули ҳам бор. Бу ерда ошпазлар буюртма тушиши биланоқ таом тайёрлашни бошлайди — егулик доимо янги ва иссиқ бўлади:
• пицца ва картошка фри,
• бургерлар ва наггетслар,
• десертлар ва янги қайнатилган қаҳва.
Шунинг учун сиз бир хил етказиб беришда ҳам маҳсулот, ҳам кечки овқатни буюртма қилиб, вақтингизни тежайсиз.
Шаҳар вақтини тежайдиган етказиб бериш
Ҳар бир Yandex Lavka даркстори — мегаполис логистика тизимининг бир бўғини. Бу ерда дақиқалар аҳамиятли.
Тез етказиб бериш орқали одамлар режаларини ўзгартирмасдан, дўконга бормасдан ва ишини тўхтатмасдан — керакли маҳсулотни 15 дақиқадаёқ қўлига олади.
Реклама ҳуқуқи асосида
 
     
     
     
     
    
Изоҳ