• 12 025 сўм
    34.69
  • 13 970 сўм
    10.32
  • 149 сўм
    -1.35
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 025 сўм
    34.69
  • 13 970 сўм
    10.32
  • 149 сўм
    -1.35
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 10:02

Финляндия ва Словакия президентлари Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Икки давлат раҳбарларининг ташриф дастурларига мувофиқ, олий даражадаги музокаралар ўтказилиб, ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

110
0
ЎзА

Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Финляндия президенти Александр Стубб расмий ташриф билан Тошкентга келди.

Пойтахт халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкентда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Учрашувда Ўзбекистон ва Финляндия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама этилади. Эътибор асосан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларга қаратилган.

Айниқса, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, қишлоқ хўжалиги, экология, кимё, энергетика, рақамлаштириш, кончилик ва бошқа инновацион тармоқларда кооперацияни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, меҳнат миграцияси, маданият ва таълим тизимига илғор технологияларни жорий этиш соҳасидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Бундан ташқари, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан, шу жумладан, кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама этилади.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Словакия президенти Петер Пеллегрини ҳам ишчи ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига кўра, Самарқандда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади ва уларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

110
0

Изоҳ