Тошкентда аҳоли, бюджет ва бошқа улгуржи ташкилотлар учун марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари тарифлари оширилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимининг 27 октябрдаги қарорида қайд этилган.
Ҳужжатга кўра, қуйидаги тарифлар тасдиқланди:
• базавий тариф — 711 641 сўм/Гкал (ҚҚСсиз);
• аҳоли учун — 139 860 сўм/Гкал (ҚҚСсиз);
• бюджет ташкилотлари учун — 925 797 сўм/Гкал (ҚҚСсиз);
• бошқа улгуржи ташкилотлар учун — 342 296 сўм/Гкал (ҚҚСсиз).
Аввалроқ, Veolia Energy Tashkent компанияси иссиқлик энергияси тарифларини ошириш заруратини изоҳлаб берган эди.
Изоҳ