• 12 023 сўм
    -37.58
  • 14 026 сўм
    -130.67
  • 145 сўм
    -2.22
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 023 сўм
    -37.58
  • 14 026 сўм
    -130.67
  • 145 сўм
    -2.22
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Кеча, 12:00

HUAWEI Ўзбекистонда янги HUAWEI Pura 80 серияли смартфонлар туркумини тақдим этди

HUAWEI компанияси Ўзбекистонда янги моделлар қаторини — HUAWEI Pura 80 туркумини сотувга чиқарганини маълум қилди. Туркум учта моделни ўз ичига олади: Pura 80, Pura 80 Pro ва Pura 80 Ultra.

191
0

Янги туркум бренднинг флагман йўналиши давомчиси бўлиб, замонавий технологиялар, ишончлилик ва бетакрор дизайнни уйғунлаштиради.

Турли фойдаланувчилар учун учта модель

  • HUAWEI Pura 80 — кундалик фойдаланиш учун универсал ечим.
  • HUAWEI Pura 80 Pro — кенгайтирилган камера имкониятлари ва юқори самарадорлик.
  • HUAWEI Pura 80 Ultra — профессионал суратга олиш ва максимал қулайлик учун яратилган флагман модел.

HUAWEI Pura 80 сериясининг асосий хусусиятлари

  • Мустаҳкамланган ойна — йиқилишларда ҳам шикастланишдан ҳимоя.
  • 10 маротаба зум — исталган масофада деталларни йўқотмасдан суратга олиш.
  • Ифодали дизайн — эгасининг индивидуаллиганини таъкидлайдиган ўзига хос ташқи кўриниш.

Мукаммал камерафон ва ноёб зум

Фотосуратга олиш янги туркумнинг асосий йўналиши бўлиб қолмоқда. Pura 80 ва Pura 80 Pro моделлари уч камерали тизим билан жиҳозланган бўлиб, оптик зум ва тасвирни барқарорлаштириш каби имкониятларни тақдим этади.

HUAWEI Pura 80 Ultra эса мобил фотографияни янги босқичга олиб чиқади: икки телеобъективли инновацион тизим ва ҳаракатланувчи призма ёрдамида фойдаланувчилар сифатни йўқотмасдан ноёб масштаблаш имкониятига эга бўладилар. Шунингдек, камералар ультра-кенг бурчакли объектив ва рангларни аниқроқ акс эттириш учун сенсор билан жиҳозланган бўлиб, ёрқин ва батафсил суратлар олиш имконини беради.

AI функциялар

Маълумотларни ҳимоя қилиш ва қулайликка алоҳида эътибор қаратилган:

  • AI-билдиришномалар — яқин атрофда бегона одамлар бўлса, экрандаги маълумот автоматик равишда яширилади.
  • Ақлли тугма — бир босишда танланган иловани ишга тушириш, босиб туриш орқали кенгайтирилган функцияларни фаоллаштириш имкониятини беради.

Келажак образи

Мутахассисларнинг фикрича, ушбу туркумнинг пайдо бўлиши HUAWEI’нинг Ўзбекистондаги премиум сегментидаги мавқеини янада мустаҳкамлайди. Қурилмалар 30 ёшдан ошган, дизайнга, чидамлиликка ва мобил фотография имкониятларига катта эътибор берувчи фойдаланувчиларга мўлжалланган. Оптика ва ҳисоблаш алгоритмларининг ноёб уйғунлиги бу туркумни етакчи халқаро брендларга рақобатчи қилади. Маҳаллий бозорга расмий каналлар орқали етказиб берилиши эса компаниянинг минтақага бўлган стратегик қизиқишини кўрсатади.

Сотув нуқталари

Компания маълумотларига кўра, HUAWEI Pura 80 серияси смартфонлари аллақачон Афросиёб кўчаси 28/14-уйда жойлашган расмий бренд-дўконда, шунингдек, Ўзбекистон бўйлаб чакана савдо шохобчалари ва ҳамкор дўконларда сотувга чиқарилган.

Web-site: huawei.uz;
Instagram: @Huaweimobileuz;
Telegram: @HuaweiMobileUz.

Реклама ҳуқуқлари асосида

191
0

Изоҳ