• 12 023 сўм
    -37.58
  • 14 026 сўм
    -130.67
  • 145 сўм
    -2.22
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 023 сўм
    -37.58
  • 14 026 сўм
    -130.67
  • 145 сўм
    -2.22
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 09:53

Божхона қўмитаси iPhone 17 олиб киришда давлат божини тўлаш тартибини тушунтирди

Божхона органлари мамлакатга олиб кирилаётган телефоннинг қийматини мавжуд харид чеки ва бошқа квитанциялар асосида белгилайди. Агар ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, фуқаро қайси мамлакатдан келган бўлса, ўша давлатдаги Apple’нинг расмий нархларига асосланади.

224
0
Божхона қўмитаси

Бугунги кунда жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали нотижорат мақсадида мобил қурилмаларни олиб киришда божхона тўловлари тўланиши юзага келган ҳолатлар бўйича жуда кўплаб саволлар юзага келмоқда. Божхона қўмитаси мазкур тўловларнинг тартиби юзасидан тушунтириш берди.

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 апрелдаги 244-сон қарори билан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари қуйидагича:

— ҳаво транспортида 1000 АҚШ доллари;

— темир йўл ва дарё транспортида 500 АҚШ доллари;

— автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали 300 АҚШ доллари этиб белгиланган.

Бунда, мобил қурилма божхона қиймати белгиланган нормадан ортган тақдирда, чекланган меъёрлардан ортиқ қисмига нисбатан 30 фоиз миқдорида ягона божхона тўлови ундирилади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 январдаги 55-сон қарорига асосан божхона органлари томонидан божхона кирим ордерини тўлдириш ва расмийлаштириш учун БҲМнинг 25 фоизи (103 000 сўм) божхона расмийлаштируви учун йиғим ундирилади.

Ўз навбатида, мобил қурилманинг божхона қиймати чеклар, квитанциялар ва (ёки) бошқа тижорат ҳужжатлари билан тасдиқланган, маълум қилинган қийматдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Шахс томонидан маълум қилинган товарларнинг божхона қиймати тўғри белгиланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотлар бўлмаган тақдирда божхона органи товарларнинг божхона қийматини мустақил равишда белгилайди.

Бунда, божхона органи ўз ихтиёрида мавжуд бўлган нархлар тўғрисидаги ахборотдан яъни божхона юк декларациялари электрон база маълумотлари ва муқобил манбаларидан олинган нархлардан фойдаланади.

Муқобил манбаларидан олинган нархларга ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки етказиб берувчиларнинг расмий эълон қилинадиган маълумотномалари, бюллетенлари, прайс-варақлари ва бошқа ишончли манбалар киради.

Мисол учун, бугунги кунда фуқаролар томонидан энг кўп қизиқиш билдирилаётган Iphone 17 русумидаги мобил қурилма олиб кирилганда, унинг божхона қиймати агар харид чеки, квитанцияси ва (ёки) бошқа тижорат ҳужжатлари мавжуд бўлса, ундаги қийматдан келиб чиқиб, агар мавжуд бўлмаса ишлаб чиқарувчи ҳисобланадиган Apple’нинг фуқаро келаётган давлатдаги расмий сайти маълумотлардаги нархларга асосланилади.

Шунингдек, мазкур қурилмаларнинг божхона қиймати улар олиб кирилаётган давлатдаги нархларга чамбарчас боғлиқ.

Шу муносабат билан Божхона қўмитаси Iphone 17 русумидаги мобил қурилмаларни божхона расмийлаштириш жараёнида қўлланилаётган божхона қиймати ҳақидаги маълумотларни улар энг кўп олиб кирилаётган давлатлар кесимида тақдим этиб боради.

224
0

Изоҳ