• 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 6 октябр 22:07

Тошкентда метро бекатида чақалоқ дунёга келди

Йўловчининг туғруғини метрополитен ходими қабул қилиб, унинг киндигини муваффақиятли боғлаган ва янги туғилган чақалоқнинг нафас олиш рефлексини фаоллаштирган.

466
0
Яндекс

Бугун, 6 октябрь куни Ғафур Ғулом бекатида ғайриоддий ҳодиса юз берди - йўловчилардан бирида туғруқ бошланди. Бу ҳақда станция навбатчиси Наима Маҳамаджановага йўл ўтказгичда бўлган ички ишлар ходими маълум қилган.

Наима Маҳамаджанова ўзининг касбий билим ва кўникмаларини ишга солиб, тезкорлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатди ва станциянинг ўзида аёлнинг соғ-саломат туғишига ёрдам берди. У туғруқдан кейинги зарур муолажаларни ўтказди - киндикни боғлади ва чақалоқнинг нафас олиш рефлексини фаоллаштирган.

Шундан сўнг тез ёрдам ва туққан аёлнинг яқинлари чақирилган. Ҳозирда она ва янги туғилган чақалоқнинг саломатлиги яхши - улар шифохонага етказилган.

466
0

Изоҳ