• 12 100 сўм
    15.62
  • 14 223 сўм
    25.61
  • 149 сўм
    2.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 100 сўм
    15.62
  • 14 223 сўм
    25.61
  • 149 сўм
    2.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 3 октябр 14:43

Истанбулда 6 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳибсга олинди

Қўлга олинганлар гиёҳванд моддалар савдоси жинояти билан гумон қилинган. Улар орасида “Жасмин” номи билан танилган блогер ҳам бор.

292
0

Ижтимоий тармоқларда 2025 йил 29 сентябрь куни Истанбул шаҳрида бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси маълумот берди. 

Қайд этилишича, жорий йил 29 сентябрь куни Истанбулда 6 нафар шахс, шу жумладан блогер “Жасмин” ҳам маҳаллий полиция томонидан қўлга олиниб, 30 сентябрь куни Малтепе ёпиқ турдаги жазони ижро этиш муассасасига жойлаштирилган.

Мазкур шахслар гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноятни содир этишда гумон қилинмоқда.

Тинтув тадбирлари давомида олинган ашёвий далиллар экспертизага юборилган.

Ҳозирда тергов жараёни давом этмоқда.

292
0

Изоҳ