Veolia Energy Ташкент маълумотига кўра, 2025 йил 2–15 октябрь кунлари Сергели туманидаги Қумариқ кўчаси 325 мм диаметрли ва умумий узунлиги 1000 метр бўлган иссиқлик тармоқларини алмаштириш ишлари муносабати билан ёпилади.
Шу муносабат билан қуйидаги автобус йўналишлари ҳаракати ўзгартирилади:
— 61-йўналиш – А.С. Банокатий, Г. Алиэв, Темирйўлчилар, Кичик ҳалқа йўли, Бобур кўчалари орқали;
— 106-йўналиш – Сарикўл, Кичик ҳалқа йўли, Бобур кўчалари орқали;
— 40-йўналиш – Бобур, Кичик ҳалқа йўли, Туркистон кўчалари, Тошкент вокзали, Темирйўлчилар, А.С. Банокатий кўчалари орқали РЕТ заводи бекатигача;
— 66-йўналиш – Қумариқ, Бобур, Кичик ҳалқа йўли, Туркистон кўчалари, Тошкент вокзали, Меҳржон, 8-Март, Эски Сарикўл, Янги Замон, Сарикўл, А.С. Банокатий кўчалари орқали РЕТ заводи бекатигача;
— 52-йўналиш – Локомотив кўчаси бекати ва Тошкент вокзали оралиғида.
Йўловчилардан вақтинчалик ўзгаришларни инобатга олиб, сафарларини олдиндан режалаштириш сўралади.
Эслатма, Таъмирлаш ишлари давомида кўчаларда тирбандлик ортиши эҳтимоли мавжуд. Шунга кўра, йўналишлар ҳаракатига қўшимча ўзгаришлар киритилиши мумкин.
Изоҳ