Марказий банк Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг ўтган даврида банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш йўналишида қонунчилик талабларига риоя этилаётганлиги юзасидан TBC bank, Davr bank ва Hamkorbank’да ўрганиш ўтказилганда, ушбу банклар томонидан қатор қоидабузарликларга йўл қўйилаётганлиги аниқланди.
TBC bank’да:
— банк расмий веб-сайтида ахборот бериш ва истеъмолчига бериладиган ахборотнинг минимал ҳажми бўйича талабларни бажармаслик;
— кредит шартномалари бўйича гаров мулкига нисбатан банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзув қонунчиликда белгиланган муддатдан кечиктириб гаров реестридан ва гаров мулкларини тақиқдан чиқариш;
— қарз олувчиларнинг ўз молиявий аҳволини таҳлил қилиши зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилмасдан онлайн микроқарзлар ажратиш, кредитни қоплаш учун келиб тушган маблағларни қарздорликни сўндиришга ўз вақтида йўналтирмаслик;
— банкда мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича қонунчилик талабларига риоя этмаслик ҳолатлари.
Davr bank’да:
— банкнинг бир хизматини истеъмолчига қўшимча хизматдан фойдаланиш шарти билан кўрсатиш;
— хорижий валютада ажратилган кредитлар бўйича кунлик фоизларни нотўғри ҳисоблаш (ундириш);
— банк расмий веб-сайтида ахборот бериш ва истеъмолчига бериладиган ахборотнинг минимал ҳажми бўйича талабларни бажармаслик;
— истеъмолчилар билан тузилган шартномаларга (банк ички қоидаларига) уларнинг ҳуқуқларини чеклаб қўядиган ва (ёки) шартномаларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар киритилмаганлиги билан боғлиқ ҳолатлар;
— жисмоний шахслар билан тузилган кредит шартномаларида кредитнинг тўлиқ қийматини кўрсатмаслик;
— банк мобил иловаси орқали онлайн кредит ажратишда ушбу хизматнинг асосий истеъмол хусусиятлари, шу жумладан ўзига хос хусусиятлари ҳақида тўлиқ ва тўғри маълумот берилмаганлиги;
— кредит шартномалари бўйича гаров мулкига нисбатан банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзув қонунчиликда белгиланган муддатдан кечиктириб гаров реестридан ва гаров мулкларини тақиқдан чиқариш;
— банкда мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича қонунчилик талабларига риоя этмаслик ҳолатлари.
Hamkorbank’да:
— банк расмий веб-сайтида ахборот бериш ва истеъмолчига бериладиган ахборотнинг минимал ҳажми бўйича талабларни бажармаганлиги ҳамда шартномаларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар киритилмаганлиги;
— кредит ажратиш жараёнида қонунчиликка амал қилинмаган ҳолда кредит ҳужжатларини кўриб чиқиш ва кредит ажратиш учун бир марталик комиссиялар ҳамда гаров мулкини тақиққа қўйиш ва қўйилган тақиқни бекор қилишга хизмат ҳақлари ундирилганлик;
— кредит шартномалари бўйича гаров мулкига нисбатан банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзув қонунчиликда белгиланган муддатдан кечиктириб гаров реестридан ва гаров мулкларини тақиқдан чиқариш;
— банкда мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича қонунчилик талабларига риоя этмаслик ҳолатлари.
Марказий банк юқоридаги қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан қуйидаги жарималарни қўллади:
— TBC bank – 615 млн сўм;
— Davr bank – 931 млн сўм;
—️ Hamkorbank – 955 млн сўм.
Шу билан бирга, банкларга ортиқча ундирилган маблағларни мижозларга қайтариш топширилди:
— TBC bank – 4,2 млрд сўмга яқин ортиқча фоизлар,
—️ Davr bank – 4 млрд сўмдан ортиқ маблағ,
—️ Hamkorbank – 20 млрд сўмга яқин ноқонуний тўловларни қайтариши шарт қилинди.
Марказий банк банклардан аниқланган камчиликларни бартараф этиш, мижозларга етказилган зарарни қоплаш ва уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашни талаб қилди.
Изоҳ