Аввалроқ, жорий йилнинг 11 апрель куни Самарқандда 28 ёшли Lacetti ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган бир гуруҳ пиёдаларни уриб юборгани ҳақида хабар берган эдик.
Суд ушбу ишни кўриб чиқди ва ҳайдовчига нисбатан ҳукм чиқарди, деб хабар берди Миллар телекўрсатуви.
Ҳодиса гувоҳларидан бирининг сўзларига кўра, ўша куни учта машина пиёдаларни ўтказиб юбориш учун тўхтаган. Бироқ тўртинчи бўлакда юқори тезликда ҳаракатланаётган ҳайдовчи тезликни туширмасдан йўлни кесиб ўтаётган одамларни уриб юборган.
Аниқланишича, ҳодиса оқибатида ҳомиладор аёл вафот этган. Икки ва беш ёшли болалар оғир тан жароҳат олган.
Суд қарори билан ҳайдовчи ЖКнинг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди.
Унга 3 йил муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Изоҳ