Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Доҳада ҲАМАС етакчиларига қарши операция ўтказгани учун Қатар амиридан узр сўради ва бундай зарбалар бошқа такрорланмаслигига ишонтирди. Бу ҳақда АҚШ маъмурияти Reuters агентлиги, Американинг Axios нашри, Исроилнинг ynet янгиликлар портали ва Исроилнинг N12 телеканали томонидан илгари эълон қилинган маълумотларни тасдиқлаган ҳолда маълум қилди.
Нетаняху Оқ уйга ташрифи чоғида Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга қўнғироқ қилиб, шу йилнинг 9 сентябрь куни Исроил мудофаа армияси (ЦАҲАЛ) томонидан Доҳада Фаластиннинг ҲАМАС террорчилик гуруҳига ҳаво ҳужуми уюштиргани учун ундан узр сўради. У Қатар суверенитети бузилгани ва зарба оқибатида Қатар хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлганидан афсусда эканини билдирди.
Нетаняху АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувда Қатар амири билан суҳбатлашди, шундан сўнг учрашув давом этди. Вашингтон баёнотида қайд этилишича, Нетаняху Исроил келажакда бундай ҳужумларни амалга оширмаслигига ишонтирган.
Изоҳ