• 12 068 сўм
    -70.91
  • 14 141 сўм
    -35.75
  • 146 сўм
    0.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 068 сўм
    -70.91
  • 14 141 сўм
    -35.75
  • 146 сўм
    0.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:40

Тошкентда ток уриши оқибатида ҳалок бўлган қизалоқнинг онаси турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди

Бош прокуратурада гумонланувчи қўлга олингани ва жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинди.

350
0
UzNews.uz

Тошкентда май ойи охирида ток уриши оқибатида ҳалок бўлган 11 ёшли қизалоқ оиласида яна бир фожиа содир бўлди: унинг онаси турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди. Бу маълумотни UzNews.uz га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади.

Аёл Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддасига мувофиқ қўлга олинган ва унга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 30 май куни Тошкентнинг Мирабод туманида 11 ёшли қизалоқ темир зинапоя ёрдамида ўйинчоқни олиш учун дўкон томига чиқиб олган. Қайтиб тушиш вақтида том ёнидан ўтаётган электр симига тегиб кетган ва ток уриши оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

350
0

Изоҳ