Жорий йилнинг октябрь ойи об-ҳавонинг кескин ўзгариши билан бошланади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Сентябрь ойининг охирида кузатилган анча илиқ об-ҳаводан сўнг, 1-2 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига ушбу мавсумдаги биринчи, ҳақиқий кузги совуқ кириб келади.
Республика шимолида, марказий ва шарқий ҳудудларнинг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кундузи +18...+21 даражагача, кечаси +8...+13 даражагача, шимолда кундузи +13...+16 даражагача, кечаси +4...+5 даражагача пасаяди.
3 октябрда ёмғир фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғади. 4-10 октябрда республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат ўн кунликнинг охирида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 5-7 даражага кўтарилади. Кундуз кунлари ҳаво +23...+26 даражагача исийди.
Октябрь ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида баъзи кунларда (2-3 кун) вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси +10...+15...+5...+10 даража, кундузи +23...+28...+15...+20 даража атрофида бўлади. Республика шимолида 2 даража совуқ бўлиши мумкин.
Изоҳ