• 12 068 сўм
    -70.91
  • 14 141 сўм
    -35.75
  • 146 сўм
    0.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 068 сўм
    -70.91
  • 14 141 сўм
    -35.75
  • 146 сўм
    0.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Кеча, 17:07

Тошкентда автомобиль ўғирлаган судья 7 йилга қамалди

Жорий йилнинг баҳорида жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг собиқ судьяси маст ҳолда автомашинани олиб қочиб, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатган.

401
0
UzNews.uz

Аввалроқ Тошкентда автомобиль ўғирлашда гумонланган судья Р.Р. ваколатларидан муддатидан олдин маҳрум этилгани ҳақида хабар берган эдик. Қайд этилишича, автомашина ўғирланган вақтда у маст ҳолатда бўлган.

Куни кеча Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг судьяси лавозимида ишлаган Р.Р.га нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов UzNews.uz'га маълум қилди.

Иш ҳужжатларига кўра, 1981 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган Р.Р. ЖКнинг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

401
0

Изоҳ