• 12 139 сўм
    -61.04
  • 14 177 сўм
    -151.81
  • 145 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 139 сўм
    -61.04
  • 14 177 сўм
    -151.81
  • 145 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:57

Тошкентда айрим ишлаб чиқарувчи корхоналар "Бўзсув" каналига ифлос сув оқизмоқда: шаҳар тозалаш иншоотлари чидамай қолди

Бўзсу каналидан оқиб ўтаётган сув ёрқин рангга кирди. «Тошкент шаҳар сув таъминоти» вазиятга изоҳ берди.

168
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Бўзсу каналидаги рангли сув ҳақидаги видеолар тарқалган эди. «Тошкент шаҳар сув таъминоти» матбуот хизмати маълум қилишича, бу ҳолатга сабаб — баъзи ишлаб чиқарувчилар корхонадан чиққан оқова сувларни канализацияга оқизиб юборишни афзал кўришидир.

"Тошкент шаҳридан чиқаётган оқова, яъни канализация сувларини тозаловчи 3 та иншоот мавжуд.  Улар аҳолидан келаётган маиший, яъни ошхона, ҳаммом, ҳожатхона сувларини қабул қилиш учун мўлжалланган бўлиб, биологик усулда тозалаш техника ва технологиялари билан жиҳозланган. Бунда айнан кимёвий ташламаларни бирламчи корхоналар тозалаши назарда тутилган", — дейилади хабарда.

Бироқ тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш жараёнларининг ривожланиши ва улардан канализацияга ташланаётган турли кимёвий чиқиндилар ҳамда текстиль корхоналардан чиқаётган бўёқ қолдиқлари, яъни рангли сувлар иншоотларнинг ишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Аслида белгиланган меъёрга кўра, ҳар бир ишлаб чиқарувчи корхонада локал иншоот бўлиши талаб этилади. Ушбу бирламчи иншоотлар корхонадан чиқаётган кимёвий чиқиндиларни тозалаши лозим.

168
0

Изоҳ