• 12 315 сўм
    60.44
  • 14 579 сўм
    62.98
  • 148 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 315 сўм
    60.44
  • 14 579 сўм
    62.98
  • 148 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:01

Самарқандда Италиянинг Тушиа университети филиали очилади

Университетда дарслар келаси йилнинг январь ойида бошланади. Қўшма таълим дастури доирасида талабалар Италияда таҳсил олишлари мумкин бўлади.

79
0
АА Дунё

Самарқандда Италиянинг Тушиа университети филиали очилади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА Италия университети ректори, профессор Стефано Убертинининг Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев билан учрашувдаги баёнотига таяниб.

Филиалнинг расмий очилиш маросими 30 сентябрга режалаштирилган. Янги таълим муассасасида дарслар келаси йилнинг январь ойида бошланади.

Университетнинг очилиши Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Самарқанд агроинноватсиялар ва тадқиқотлар институти негизида қўшма университет кампусини ташкил этиш тўғрисидаги келишув шартларида кўзда тутилган.

Қайд этилишича, янги университетда талабалар бакалавриатнинг "Қишлоқ хўжалиги фанлари" ва "Озиқ-овқат технологиялари" ҳамда магистратуранинг "Қишлоқ хўжалиги фанлари" ва "Биоиқтисодиёт" факултетларида таҳсил олишлари мумкин бўлади. Қўшма таълим дастури доирасида талабаларни Италияда ўқитиш ҳам кўзда тутилган.

"Тарихда илк бор Италиянинг қишлоқ хўжалиги йўналишидаги университетлари орасида Тушианинг биринчи хорижий филиали очилади," - дея таъкидлади университет ректори.

Маълумот ўрнида, Тушиа университети - Италиянинг Витербо шаҳрида жойлашган олий таълим муассасаси. 1979-йилда ташкил этилган бўлиб, таълим олтита академик факултетда олиб борилади.

79
0

Изоҳ