Ўзгидромет хабарига кўра, 19-21 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади. Бугун кундузи ҳаво +25...+28 даражагача, жанубда +30 даражагача исийди. Шанба куни чўл ҳудудларда ва республика жанубида, якшанба куни Ўзбекистоннинг марказий ҳудудлари бўйича кундузиги ҳарорат +32...+34 даражага етади.
20-21 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +23...+28 даража атрофида бўлади.
Шимолда ва чўл ҳудудларнинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Кундузи ҳаво ҳарорати +26 даража, эртага +28...+30 даража, якшанба куни +32...+34 даража атрофида бўлади.
Изоҳ