• 12 315 сўм
    60.44
  • 14 579 сўм
    62.98
  • 148 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 315 сўм
    60.44
  • 14 579 сўм
    62.98
  • 148 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 10:20

1 ноябрдан давлат органларига ЯИДХПиловасидаги маълумотлар мавжуд бўлганда ҳужжатларнинг оригиналини талаб қилиш тақиқланади

Ягона давлат хизматлари порталидан олинадиган рақамли маълумотлар, жумладан ЖШШИР, таълим тўғрисидаги маълумотлар, судланганлик ҳолати, доимий яшаш жойи ҳақидаги маълумотлар уларнинг қоғоз шакли билан тенглаштирилади.

89
0
UzNews.uz

2025 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда фуқароларнинг қатор шахсий маълумотлари Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) қоғоз ҳужжатларга тенглаштирилади. Бу ҳақда Президент фармонида қайд этилган.

Шу санадан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари мазкур маълумотлар мобил илова орқали тақдим этилган бўлса, уларнинг қоғоз шаклини талаб қилишга ҳақли эмас.

Бундай ҳужжатлар қаторига ID-карта маълумотлари, ЖШШИР (ПИНФЛ), ҳайдовчилик гувоҳномаси, таълим тўғрисидаги маълумотлар, меҳнат стажи, тўланган пенсия ва нафақалар, судланганлик ҳолати ҳақидаги маълумотлар ва бошқалар киради.

Ушбу маълумотларни мобил илованинг шахсий кабинети орқали реал вақт режимида тақдим этиш мумкин бўлади.

Шунингдек, давлат хизматлари марказларига ЯИДХП орқали жорий этилган барча хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи берилмоқда.

Агар ягона портал, давлат хизматлари марказлари ёки «Лицензия» тизими орқали давлат хизмати кўрсатиш асоссиз равишда рад этилса, давлат божи, йиғим ва бошқа тўловлар адлия органлари хулосасига асосан фуқароларга қайтарилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида мажбурий ҳисобланган айрим ҳужжатларнинг рақамли турини my.gov.uz (ЯИДХП) портали орқали тақдим этиш имкони берилган эди.

89
0

Изоҳ