• 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:07

Ўзбекистон снайперчилари Жанубий Кореяда ўтказилган халқаро мусобақада ғолибликни қўлга киритди

Дунёнинг 10 мамлакатидан келган 54 та жамоа ўртасида Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари ғолибликни қўлга киритиб, мерганлар бўйича халқаро турнирда биринчи ўринни эгаллади.

60
0
ФВВ

Жорий йилнинг 8-15 сентябрь кунлари Кореянинг Геонгги провинцияси Гвангжу шаҳрида Корея армияси Махсус операция кучлари қўмондонлиги томонидан ташкил этилган "ИИ Халқаро мерганлар мусобақаси" да Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг мерганлар терма жамоаси иккинчи маротаба иштирок этди.

Мазкур мусобақада 10 та давлатдан жами 54 та мерганлар жамоаси қатнашди.

Иштирокчи давлатлар: 1. Ўзбекистон - 2 та жамоа; 2. АҚШ - 2 та жамоа; 3.Германия Федератив Республикаси - 2 та жамоа; 4. Руминия - 1 та жамоа; 5. Бирлашган Араб Амирлиги - 2 та жамоа; 6. Қатар - 2 та жамоа; 7. Ветнам - 2 та жамоа; 8. Таиланд - 2 та жамоа; 9. Манголия -  1 жамоа; 10. Жанубий Корея Республикаси - 38 та жамоа.

Мусобақа шартлари тунги ва кундузи вақтда бажариладиган махсус тактик машқлардан иборат бўлиб, унда жамоалардан пистолет, автомат ва мерганлик қуролларидан моҳирона фойдаланган ҳолда шаҳар, тоғ ва ўрмон шароитида турли масофадаги нишонларга аниқ ўқ отиш талаб этилди. 

Жамоаларнинг маҳорати қуйидаги шартлар асосида баҳолаб борилди. 

- узоқ масофага юқори бурчак остида ўқ отиш;

-ностандарт вазиятда ноқулай истехкомлардан ўқ отиш маҳорати;

- нотаниш ҳудудда магнит азимути бўйича ҳаракатланиб, душман объектига сездирмай яқинлашиш маҳорати;

- кучли жисмоний ва руҳий босим остида юқори аниқликда ўқ отиш; - жанг майдонидаги тактик тиббиётни қўллаш тажрибаси;

- яқин масофаларда пистолет ва автоматдан тезкор ўқ отиш қобилияти;

- тунги ва кундузги вақтларда нишонларни қидириб топиш ва масофани аниқлаш маҳорати;

- нотаниш бўлган мерганлик қуролларидан аниқликка ўқ отиш кўникмалари мавжудлиги;

- тўлиқ анжом-аслаҳа билан тоғли ҳудудларда узоқ масофаларни босиб ўтиш қобилияти;

- ҳаракатдаги учиш аппарати ва ҳарбий техникадан позицияни эгаллаб ўқ отиш қобилияти.

Ўзбекистон жамоаси мусобақанинг якуний натижасига кўра хорижий давлатлар ( Ўзбекистон, АҚШ, Германия, Руминия,  БАА, Қатар, Ветнам, Таиланд, Манголия) нинг  16 та мерганлар жамоаси орасида фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

I-ўрин: Ўзбекистон - 539.5 балл II-ўрин: Ветнам - 534.7 балл III-ўрин: АҚШ - 519.0 балл.

Эслатиб ўтамиз, Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан иборат жамоа 2024 йилда ўтказилган "I Халқаро мерганлар мусобақаси"да  фахрли иккинчи ўринни қўлга киритган эди. 

Бугун, 17 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида нуфузли мусобақа ғолиблари тантанали кутиб олинди. Маросимда Мудофаа вазирлиги раҳбарияти, ҳарбий хизматчиларнинг яқинлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

60
0

Изоҳ