• 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 15 сентябр 16:56

Бухорода iPhone'нии ўғирлаган эркакни қўлга олиш учун "тўсиб ушлаш" режаси ҳаракатга келтирилди

Сотувчи билан учрашувга келган жиноятчи унинг смартфонини тортиб олиб, пулини тўламасдан қочиб кетган. У ИИБ ходимларидан яширинишга уриниб, бир нечта автомобилларга шикаст етказган.

215
0
Видеоданг кадр

Кеча, 14 сентябрь куни Бухоро туманида яшовчи Х.С. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, қўл телефони ўғирлангани ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Эркакнинг айтишича, у интернетда иПҳонеъи сотилиши ҳақида эълон жойлаштирган. Номаълум фуқаро у билан боғланиб, смартфон сотиб олиш истагини билдирган. Сотувчи билан учрашувга давлат рақамисиз, ойналари қорайтирилган Nexia-3 автомобилида келган номаълум шахс машинадан пулни олишини айтиб, телефонини олиб, пулини тўламасдан жўнаб кетган.

Соат 02:30 да жиноятчини қўлга олиш учун "Тўсиб ушлаш" режаси ҳаракатга келтирилди. Бироқ, тезкор тадбирлар давомида ҳайдовчи 22 ёшли М.А. ИИО ходимларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабларига бўйсунмасдан, бир нечта транспорт воситаларига шикаст етказган.

Кейинроқ жиноятчи қўлга олиниб, унга нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 166-моддаси 3-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

215
0

Изоҳ