"Андижон" клуби Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишидан барчанинг хабари бор. Халқаро аренада ҳар томонлама клубнинг имиджини ошириш устивор вазифалардан бири саналади. Шу мақсадда "Андижон"нинг раҳбарият тизимида янги кадр иш бошлади.
Клубда бош директорнинг ташқи ишлар бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди ва унга Дилшод Рўзметофф тайинланди. Бу ҳақда клуб Матбуот хизмати хабар берди.
Жамоанинг расмий халқаро тадбирлардаги вакили, шунингдек, "Андижон"нинг халқаро учрашувларини ҳар жиҳатдан сифатли ўтказишга жавобгар ҳисобланади.
Унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:
• Клубнинг ривожланиш стратегиясини шакллантириш;
• Миллий ва халқаро миқёсида клуб имиджини бошқариш;
• ФИФА/ОФК/ЎФА қонунчилигига, спорт қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;
• Клубнинг расмий халқаро тадбирларидаги вакили;
• Халқаро спорт лойиҳаларида иштирок этиш;
• ОАВ ва ташқи ҳамкорлар билан ўзаро ҳамкорлик;
• Инвестицияларни жалб қилиш;
• Клуб брендини ривожлантириш;
• Маркетинг компанияларни ташкил этиш, мухлислар ва фан клуб билан ишлаш;
Дилшод Озодович билан 2025 йилнинг 31 декабрь санасига қадар шартнома имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, Дилшод Рўзметофф узоқ вақт давомида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Европадаги вакили бўлган, шунингдек, аввалроқ Британиянинг The Times газетасига интервью бериб, Ҳусановнинг салоҳияти ва Англия Премер-лигасидаги ёрқин ўйини ҳақида гапирган эди.
Изоҳ