• 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 11 сентябр 14:03

Тошкентда ишлаб чиқариш цехида йирик ёнғин содир бўлди

Ёнғин жойига Фавқулодда вазиятлар вазири ва пойтахт ФВБ бошлиғи етиб борди.

201
0
Видеодан кадр

Бугун, 11 сентябрь куни соат 12:40 атрофида Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Қушбеги кўчасида жойлашган пластик қувурлар ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 12:46 да етиб бориб, ёнғин соат 13:08 да қуршаб олинган ва соат 13:15 да тўлиқ бартараф этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва жабрланганлар йўқ. Етказилган зарар миқдори ва ёнғин сабаблари аниқланмоқда.

Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазири ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси бошлиғи етиб борган.

201
0

Изоҳ