• 12 361 сўм
    5.72
  • 14 480 сўм
    -60.02
  • 146 сўм
    -2.82
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 361 сўм
    5.72
  • 14 480 сўм
    -60.02
  • 146 сўм
    -2.82
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 9 сентябр 15:22

Расман: декабрдан бошлаб никоҳни расмийлаштиришда тиббий кўрик маълумотномасини талаб қилмайди

Янги тартиб жорий йил декабрь ойидан амалга киритилади.

225
0
Адлия вазирлиги

“Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. 

Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

— 2028 йилгача ЯИДХП (my.gov.uz) ва давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этиладиган хизматлар сонини 900 тага етказиш;
— проактив давлат хизматлари сонини 53 тага ҳамда композит давлат хизматларини 74 тага етказиш.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 декабрдан идоралараро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали қуйидагилар бекор қилинади, жумладан:

— никоҳни расмийлаштиришда ФҲДЁ органлари томонидан никоҳланувчи шахслардан тиббий кўрик натижаларини тақдим қилиш талаби;
— никоҳдан суд қарори асосида ажратилганда никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини шакллантириш учун ФҲДЁ органлари томонидан суд қарорининг талаб қилиниши;
— автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасида автомототранспорт воситаси мулкдорининг манзилини кўрсатиш талаби.

225
0

Изоҳ