• 12 437 сўм
    62.6
  • 14 481 сўм
    55.56
  • 153 сўм
    0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 437 сўм
    62.6
  • 14 481 сўм
    55.56
  • 153 сўм
    0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 11:52

Август ойида 86,5 млрд сўмлик электр ва газ талон-торож қилинди

Ноқонуний фойдаланишнинг 179 та ҳолатида қарийб 36,8 млн кВт⋅соат электр энергияси ва 8,7 млн куб метр газ талон-торож қилинган.

624
0
t.me/Energoinspeksiya

"Ўзэнергоинспекция" томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида сўнгги бир ой давомида ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишнинг 179 та ҳолати аниқланди. Бу ҳақда "Ўзэнергоинспекция" Матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 36,8 миллион кВт⋅соат электр энергияси (58,9 миллиард сўм) ва 8,7 миллион куб метр табиий газ (27,5 миллиард сўм) талон-торож қилиниши натижасида жами 86 миллиард 571 миллион сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 476 та маъмурий иш расмийлаштирилди.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилди ва тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

624
0

Изоҳ