• 12 439 сўм
    -81.37
  • 14 584 сўм
    -50.33
  • 152 сўм
    -1.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 439 сўм
    -81.37
  • 14 584 сўм
    -50.33
  • 152 сўм
    -1.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 09:49

Ўзбек паспортининг халқаро рейтингда ўрни яхшиланди

Бир йил ичида ўзбек паспорти 8 поғона юқорига кўтарилди, жорий ҳолатга кўра ўзбекистонликлар 62 та мамлакатга визасиз саёҳат қилиши мумкин.

230
0
UzNews.uz

Янгиланган рейтингга кўра, мамлакат 72-ўринни эгаллади. 2024 йилги кўрсаткичлар билан таққослаганда, Ўзбекистон 8 поғона юқорига кўтарилган.

Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 62 давлатига визасиз саёҳат қилиш имкониятига эга.

Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон етакчилик қилмоқда — 61-ўрин (79 та мамлакатга визасиз кириш). Қирғизистон 71-ўринда (63 давлат), Тожикистон 78-ўринда (56 давлат), Туркманистон эса 84-ўринда (49 давлат).

Рейтингда Сингапур биринчи ўринни эгаллаб, унинг фуқаролари 193 та мамлакатга визасиз ташриф буюриши мумкин. Кейинги ўринларда Жанубий Корея ва Япония (190 давлат) жойлашган.

Энг паст кўрсаткич Афғонистонга тегишли бўлиб, унинг фуқаролари фақат 25 мамлакатга визасиз саёҳат қилиши мумкин. Шунингдек, Сурия (27 давлат) ва Ироқ (30 давлат) паспортлари ҳам энг заифлар қаторига кирди.

230
0

Изоҳ