• 12 437 сўм
    62.6
  • 14 481 сўм
    55.56
  • 153 сўм
    0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 437 сўм
    62.6
  • 14 481 сўм
    55.56
  • 153 сўм
    0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 5 сентябр 14:07

Фарғонадаги давлат боғчасида болалар оммавий заҳарланди

13 нафар тарбияланувчи касалхонага ётқизилгандан сўнг болалар боғчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди. Ҳозирча заҳарланиш сабаблари аниқланмоқда.

168
0
kun.uz

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабарига кўра, жорий йилнинг 22 август куни Олтиариқ тумани Қизилтепа қишлоғида жойлашган 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида овқатдан заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу боғчада тарбияланаётган 13 нафар бола шифокорлар кўригидан ўтказилиб, шифохонага ётқизилган. 

Ҳозирда мазкур муассаса фаолияти вақтинча тўхтатилган. Соғлиқни сақлаш, Санитария-эпидемиология хизмати ҳамда тегишли назорат органлари томонидан ҳолатнинг сабабларини аниқлаш ва келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича комплекс текширув ишлари олиб борилмоқда.

Масъул идоралар томонидан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиши ва вазият бўйича жамоатчиликка қўшимча ахборот тақдим этилиши белгиланган.

Тегишли органлар аҳолига ортиқча хавотирга тушмаслик, текширув натижалари чиқиши билан расмий маълумотлар тақдим этилишини маълум қилади.

168
0

Изоҳ