• 12 437 сўм
    62.6
  • 14 481 сўм
    55.56
  • 153 сўм
    0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 437 сўм
    62.6
  • 14 481 сўм
    55.56
  • 153 сўм
    0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Об-ҳаво 29 август 11:47

Байрам кунлари Ўзбекистонда салқин об-ҳаво кутилмоқда

Синоптикларнинг маълумот беришича, республикадаги об-ҳаво шароити яқинлашиб келаётган дам олиш ва байрам кунларида салқин бўлиши кутилмоқда.

235
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон бўйича булутсиз ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати 36-39 даража, чўл ҳудудларда ва республика жанубида баъзи жойларда 41 даражагача бўлади.

Эртадан бошлаб республика ҳудудига шимоли-ғарбдан нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади.

Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 30 августда 31-36 даража, 31 август ва 1 сентябрда 28-33 даражани ташкил этади.

Кечаси ва эрталаб салқин ҳаво сезиларли бўлади, 1 сентябрга келиб, ҳарорат кечаси 13-16 даражагача пасаяди.

Шу кунларда республика бўйича булутсиз ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 30-31 август ва 1 сентябрда айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда ҳаво булутсиз бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 30-31 августда 10-14 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Бугун кундузи ҳарорат 37-39 даража, шанба куни 34-36 даража, якшанба ва душанба кунлари 30-32 даража бўлади. Ҳарорат кечалари аста-секин 13-15 даражагача пасаяди.

235
0

Изоҳ