• 12 413 сўм
    58.33
  • 14 387 сўм
    2.12
  • 154 сўм
    0.35
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 413 сўм
    58.33
  • 14 387 сўм
    2.12
  • 154 сўм
    0.35
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 11:42

Андижонда 2 нафар фуқарони дўппослаган бир гуруҳ шахслар қамалди

Жанжалга уларнинг ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик сабаб бўлган.

413
0

Андижон вилоятида бир гуруҳ шахслар одамлар кўз ўнгида 2 нафар фуқарони калтаклашгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Аниқланишича, Асака туманида яшовчи 2001 йилда туғилган Х.Ж. шу йилнинг 8 июнь куни тонгги соат 4:30 атрофида Асака тумани Қадрият маҳалласи ҳудудида фуқароларнинг тинчини бузиб, шериклари 2003 йилда туғилган С.М. ва 2002 йилда туғилган О.М.лар билан бирга, 2004 йилда туғилган Х.Д.ни ўзаро келишмовчилик ортидан уриб дўппослаб, унга енгил тан жароҳати, 1997 йилда туғилган фуқаро Р.Б.га эса ўртача оғир тан жароҳати етказишган.

Ушбу ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида фуқаролар Х.Ж., С.М. ва О.М.ларга нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчиларга "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари тамомланиб, 2025 йил 8 июль куни айблов хулосаси билан суд муҳокамасига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Асака тумани суди томонидан 2025 йил 27 август куни судланувчилар Х.Ж., С.М.ва О.М.ларнинг хар бирига нисбатан 3 йил муддатдан озодликни чеклаш жазолари тайинланди.

413
0

Изоҳ