• 12 413 сўм
    58.33
  • 14 387 сўм
    2.12
  • 154 сўм
    0.35
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 413 сўм
    58.33
  • 14 387 сўм
    2.12
  • 154 сўм
    0.35
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 26 август 10:17

1 сентябрдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради

Иш берувчилар учун талабларни соддалаштириш, ногиронликни белгилашнинг янги тизими, туризмни қўллаб-қувватлаш — қонунчиликдаги шу ва бошқа ўзгаришлар келгуси ойдан кучга киради.

223
0

Иш берувчилар учун талаблар енгиллаштирилди Эндиликда иш билан таъминлаш органлари йўналтирган шахсларни ишга қабул қилишдан бош тортганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади. Шунингдек, бўш иш ўринлари ҳақида ҳисобот топшириш мажбурияти ҳам бекор қилинди.

Меҳнат инспекцияси текширувлари – олдиндан хабар бермасдан Давлат меҳнат инспекторлари ваколатли органни олдиндан хабардор қилмасдан текширув ўтказиши мумкин бўлади.

Янги мақом — «яшил тадбиркор» Тадбиркорлик субъектларига «яшил тадбиркор» мақоми берилади. Унга эга бўлганлар:

  • «Шаффоф қурилиш» платформасида устуворликка эга бўлади;
  • маълум муддатга экологик текширувлардан озод этилади;
  • халқаро бозорга чиқишда қўллаб-қувватланади;
  • Тадбиркорлик субъектлари барқарорлиги рейтингида қўшимча баллга эга бўлади.

Заргарлик буюмларини импорт қилиш шартлари енгиллаштирилади (2028 йил 1 сентябрга қадар):

  • божхона божи – 2%;
  • эркин муомалага чиқариш ва экспортда расмийлаштириш – 1 БҲМ;
  • импорт маҳсулотларини тамғалаш йиғими маҳаллий ишлаб чиқарувчиларники билан тенглаштирилади;
  • барча божлар тўланганда ҳужжатларсиз декларацияга рухсат берилади.

Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларга заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

Ногиронликни белгиллашнинг янги тизими Эндиликда ногиронлик фақат тиббий ҳужжатлар асосида белгиланмайди. У шахснинг соғлиги ҳолати ва функционал имкониятлари электрон баҳолаш натижаларига асосан белгиланади.

МСБ ихтиёрий тугатилганда солиқ текшируви бекор қилинади Агар бизнес 3 йиллик даромади 10 млрд сўмдан ошмаса, қарзи бўлмаса, ҳисоботлар ўз вақтида топширилса ва «Хавф таҳлил» тизимида паст рискли бўлса, ихтиёрий тугатишда солиқ текшируви ўтказилмайди.

Туризмни субсидия ва компенсациялар орқали қўллаб-қувватлаш (туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси – йилига 50 млрд сўм):

  • видеоконтент тайёрлаш ва илгари суриш харажатларининг 50%и (50 млн сўмгача) қопланади;
  • хорижда ўзбек ошхонаси ресторанлари очиш учун $25 минггача субсидия берилади;
  • транспорт харажатлари (йилига 300 кг маҳсулот учун 100 млн сўмгача) қопланади;
  • меҳмонхоналар, савдо марказлари ва умумий овқатланиш жойларида бассейн қуришга 100 млн сўмгача ажратилади.

Кам таъминланган оилалар болалари учун мактабда бепул продлёнка Улар учун умумтаълим мактабларидаги продлёнка гуруҳлари болаларининг умумий сонидан 15% алоҳида квота ажратилади ва ота-оналар тўловидан озод қилинади.

Соддалаштирилган тартибдаги иш даъволари бўйича янги чегаралар

  • юридик шахслар – 150 БҲМгача;
  • якка тартибдаги тадбиркорлар – 100 БҲМгача;
  • жисмоний шахслар – 50 БҲМгача.

Мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарлари ставкаси оширилади

  • директорлар учун – 20%га;
  • директор ўринбосарлари учун – 15%га;
  • I ва II гуруҳга кирувчи МТМ директорлари ставкаси III ва IV гуруҳ мактаб директорлари ўринбосарлари ставкасига тенглаштирилади.

ППХ хизматлари шартнома асосида кўрсатилади МВДнинг «Электрон патруль» тизими орқали жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш хизматлари шартнома асосида кўрсатилади. Юридик шахслар бу хизматга ЯИС ва ЯИДМ орқали мурожаат қилиши мумкин.

Қайта суғурталаш қоидалари ўзгарди Мажбуриятларни хорижий қайта суғурталовчиларга ўтказишдан аввал, давлат органлари иштирокида тузилган ташкилотларга, кейин Ўзбекистонда фаолият юритиш ҳуқуқига эга бошқаларга таклиф этилиши керак.

Миллий туризм ягона платформаси ишга туширилади У орқали меҳмонхона, экскурсия ва транспорт брон қилиш, чипталар (авиа, темир йўл, автобус) сотиб олиш, миллий ва халқаро тўлов тизимлари орқали хизматлар учун тўлов амалга ошириш мумкин бўлади.

223
0

Изоҳ